Самиева Шахноз Хикматовна, 1978 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, миллати ўзбек.
Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини 1999 йил “Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари технологияси” бакалавриат йўналиши бўйича, 2001 йил “Тикув буюмлари технологияси” магистратура мутахассислиги бўйича имтиёзли битирган. 1999 йилдан 2011 йилгача Бухоро маданият коллежида ўқитувчи, 2011 йилдан 2013 йилгача мазкур коллежда касбий таълим бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2019 йилгача Бухоро муҳандислик – технология институтининг “Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари“ кафедраси ассистенти, 2019 йилдан 2022 йилгача “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” кафедраси мудири, 2023 йил 7 февралгача “Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар” кафедраси мудири, 2023 йил 8 февралдан Бухоро давлат университети доценти лавозимида ишлаб келмоқда.
Умумий иш стажи 24 йил. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. Ҳозирги кунда педагогика фанлари доктор (DSc) илмий даражасини олиш учун “Бўлажак ўқитувчиларда креатив ёндашув асосида лойиҳалаш маҳоратини ривожлантиришнинг инновацион технологиялари» мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
2018 йилда 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослигидан “Касб-ҳунар коллежлари дизайн йўналиши ўқувчиларида эстетик дунёқарашни такомиллаштириш методикаси” мавзусида педагогика фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилиб, 2020 йил 05.06.04. –Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган.
Ш.Самиева кафедра мудири сифатида республика, вилоят, институт, факультет ва кафедра миқёсида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг фаол иштирокчисидир.
2022 йил Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистон Етакчи аёллар мулоқоти платформаси”нинг “Илм фан йўналиши” бўйича фаолият юритмоқда.
2022 йил Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Йил аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган.
2021 йил “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.
2021 йил МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши педагоги” кўрик танлови ғолиби бўлган ва эсдалик нишони билан тақдирланган.
2021 йил “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловида иштирок этиб, институт босқичида I-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этган.
2017 йилда “Ўзбек аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” вилоят босқичида I-ўрин ва Республика босқичида ўз ижодий ва илмий ишларига оид лойиҳаси билан иштирок этиб, диплом билан тақдирланган.
2018 йил “Истеъдод” жамғармаси ҳамда 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ўтказилган танловда ғолибликни қўлга киритган ва Россия Федерациясининг А.Н.Косыгин номидаги Россия Давлат Университетида стажировка ўтаб келган.
2020 йилда Россия Федерациясининг Иваново шаҳрида ўтказилган 3-Халқаро “Мода 4.0-Evolution» фестивалида, 2021 йил Францияда ўтказилган “Мода ҳафталиги” иштирок этиб диплом билан тақдирланган.
2019 йил А.Н.Косыгин номидаги Россия Давлат Университетида “Барқарор шаклдаги тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг инновацион йўллари” мавзусида халқаро вебинар ҳамда “Енгил саноатда инновацион материаллар ва технологиялар” мавзусида семинар ташкил этган.
Ш.Х.Самиева раҳбарлигида таянч докторант С.С. Асадова 2022 йилда “INNOWEEK” республика танлови, “100 та ихтирочи аёл” танловлари ғолиби, МДХ давлатлари ўртасида бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши ёш олими-2021” халқаро танловида 1-даражали диплом ва олтин медаль соҳиби, “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” республика танловларида ғолибликни, халқаро “World youth innovation forum WIF-2020» ёшлар форуми ғолиби, магистрант М.Мажидова 2017 йилда И.А.Каримов номидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси совриндори, 2018 йилда “Инновацион ғоялар” республика танловида “Энг фаол ёш олим” номинацияси ғолиби, 2020 йил Россия Федерациясининг Иваново шаҳрида ўтказилган “Мода 4.0-Evolution» фестивали ғолиби, магистрант М.Салихова 2020 йилда “INNOWEEK”, «МОДА 4.0 - EVOLUTION», “ДИСК-2020” халқаро ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” республика танловлари ғолиби, магистранти П.У. Абулова 2021 йил Қозоғистоннинг Нурсултон шахрида МДХ давлатлари ўртасида бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши ёш олими-2021” халқаро танлови, 2021 йил А.Н.Коcыгин номидаги Россия Давлат университетида ўтказилган “ИНТЕКС” халқаро танлови ғолиби, иқтидорли талаба Рахимова Мадинабону “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти вилоят ва шаҳар босқичи ғолиби, “Ёш рассомлар” кўрик – танлови Республика босқичи ғолиби, “Восточная коллекция", “Базар Арт”, “Ипак ва Зираворлар” халкаро кўргазма ва бир қанча кўрик-танловлар иштирокчиси бўлган.
Ш.Х.Самиева раҳбарлигида 2021 йил иқтидорли талабалар Г.Исмоилова ва Д.Рузметов Республика миқёсида ўтказилган “Тикувчиликда инновацион технологиялар” фанидан олимпиадада 1 ва 2-ўринларни қўлга киритишган.
Ш.Х.Самиева Россия Федерацияси Косыгин номидаги Москва давлат университети, Дон Давлат Техника Университети, Санк Петербург дизайн ва технология институти, Россия Федерациясининг Иваново давлат политехника институти ва Қозоғистон бош кийимлар архитектура ва қурилиш Академияси профессор-ўқитувчилари билан илмий-тадқиқот ишлари борасида доимий ҳамкорлик олиб бормоқда.
Ш.Х.Самиева муаллифлигида 2017-2022 йилларда 10 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалар, 12 та монография, 30 га яқин услубий қўлланма, халқаро эътироф этилган журналларида, жумладан, Scopus, Web of Science ҳамда республика журнал ва тўпламларида 170 дан ортиқ илмий-назарий мақолалари нашр қилинган.