ЗАМОНАВИЙ ШЕЪРИЯТДА ОТ ОБРАЗИ ТАЛҚИНИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Nafosat O'roqova

##article.abstract##

Мақолада ўзбек адабиѐтшунослигида от образи, унинг генезиси хусусида фикр юритилган. Бу образ генезиси, аввало, халқ оғзаки ижоди намуналарига бориб тақалиши, бундан ташқари, қадимги мифологик қарашлар тизимида отга тотем сифатида ѐндашилгани маълум. Ишда бу жонзотнинг фольклорда шаклланиш асослари текширилганлигига эътибор қаратилган. Шу билан биргаликда, анималистика йўналишидаги ишлар ҳам қисман ѐритилган. Фольклор ва мумтоз адабиѐт намуналарида отлар романтик тасвир услубига, замонавий адабиѐтда эса реалистик методга таяниб таърифланганлиги мисоллар орқали очиб берилган. Шеъриятда бошқа ҳайвон тасвирлари қаторида от образи энг фаол қўлланган тимсоллардан эканлиги илмий асосланган. Янги ўзбек адабиѐти таркибига мансуб айрим шеърларнинг таҳлили орқали от тимсолининг алоҳида хусусиятлари ѐритилган. Замонавий шеъриятда яратилган от образига оид ўзига хосликларга умумий тўхталинган.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

##section.section##
Статьи buxdu.uz

Библиографические ссылки

Мусақулов А. Халқ қўшиқларида от инончининг бадиий ифодаси// Ўзбек тили ва адабиѐти. – 1994. – № 4-5-6. – Б. 66-71.

Жўраев М. Ола от культининг ўзбек эпосидаги излари//Адабиѐт кўзгуси. – 1996. №-2. – Б. 29-37.

Ҳайдаров Т. ―Гўрўғли‖ ва мифология синкретизми ―Гўрўғлининг туғилиши‖ достони мисолида ном.дисс. –Т.:1993. – Б. 103-105.

Ашурова Ш.А. Инглиззабон Ғарб адабиѐти ва Ўзбек адабиѐтида анималистика жанри хусусиятлари (Э.Сетон-Томпсон ва Н.Норқобилов ижоди мисолида), Филол. фан. бўйича фалс. докт. дисс... – Т., 2020. – 158 б.

Тилавов А. Ўзбек халқ достонларидаги от образининг тарихий асослари ва бадиий талқини. Филол. фан. номз. дисс…– Т., 2000.

Жумаева С. Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг генетик асослари ва спецификаси: Филол. фан. номз. дисс… автореф. – Т., 1996. – 168 б.

Достонлар. Кунтуғмиш. Равшан. – Т.: Шарқ, 2011. – 366 б.

Ўзбек халқ достонлари. Алпомиш. – Т.: Ўзбекистон, 1992. – 186 б.

Муҳаммад Юсуф. Сайланма. Шеърлар. Достонлар. Шоир ҳақида хотиралар. – Т.: Шарқ, 2007. – 286 б.

Усмон Азим. Соғинч. Шеърлар. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2007. – 200 б.