Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 фавралдаги 133-фсонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 февралдаги 205-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 7 июнь куни Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият факультетида “Ўсиб келаётгшан ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар” мавзусида илмий-назарий анжуман ўтказилди. Мазкур илмий анжуманда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида инновацион технологияларни жорий этишга бағишланган Республикамизнинг етакчи олимларининг маърузалари ҳамда шу соҳада илмий тадқиқотлар олиб бораётган мустақил тадқиқотчилар, докторантлар, магистр ва талабаларнинг илмий мақолалар ва тезислардан иборат илмий, илмий-оммабоп ишлари, изланишлари анжуман материаллари сифатида мазкур тўпламда ўз аксини топган.
Published: 2020-12-11