DIALEKTIK MATERIALIZM VA TILSHUNOSLIK METODOLOGIYASI
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Мақолада тилшунослик методологияси ва унинг ўзбек тили грамматикасига татбиқи ҳақида сўз юритилади. Аввало методологиянинг фалсафадаги талқини изоҳланади. Немис файласуфи Гегелнинг фикрича диалектик усул реал оламни илмий билишнинг энг умумий усули бўлиб барча фанлар учун методология вазифасини ўтайди. Шундан сўнг шўро тилшунослиги жумладан унинг таркибий қисми бўлган туркий тилшуосликда ҳам методологик асос сифатида қабул қилинган диалектик материализмнинг туркий тиллар грамматик қурилишига татбиқи таҳлил қилинади. Профессор С.Н.Ивановнинг диалектик мантиқдаги моҳиятнинг зиддиятли табиати ҳақидаги тушунчани грамматик кўп маънолилик талқинига татбиқ этиб грамматик шаклнинг умумий маъноси зид маънолар бирлигидан иборатлиги шунингдек грамматик категория аъзолари орасида ҳам шундай диалектик зиддият мавжудлиги, унинг шогирди Ҳ. Ғ. Неъматовнинг эса туркий тилларда грамматик шаклларнинг ўзаро муносабатини ўрганишда бинар оппозиция назариясига мурожаат қилиш тадқиқ этилаётган ҳодисанинг моҳиятини чуқурроқ англашга имкон бериши ҳақидаги фикрлари шарҳланади. Мақола муаллифларининг фикрича туркий тилларда грамматик категорияга хос умумий (муштарак) маъно унинг шаклларида турли даража ва кўринишда ифодаланади ва бу шакллар орасида оппозитив муносабат йўқ. Хулоса сифатида шўро тилшунослигида диалектик материализм фалсафий, методологик асос вазифасини бажарганлиги, у ҳозир аҳамиятини йўқотган таълимот эканлиги айтилади.
##plugins.themes.bootstrap3.article.details##
Библиографические ссылки
Фалсафа. Қомусий луғат. Тошкент, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриѐти, 2004.
Иванов С. Н. Родословное древо тюрок Абу-л-гази-хана. Ташкент, изд-во Фан, 1969, 203 б.
Иванов С. Н. Курс турецкой грамматики. Часть I. Грамматические категории имени существительного. Ленинград, изд-во Ленинградского университета, 1975.
Иванов С. Н. Грамматик тадқиқотларнинг методологик муаммолари. Монография. Рус тилидан Ибодулла Мирзаев таржимаси. Самарқанд, СамДУ нашриѐти, 2004, 80 б.