Аъзам Болтаев XX АСРНИНГ 20 – 80-ЙИЛЛАРИ БУХОРОДА ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Аъзам Болтаев

Аннотация

Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ўлкашунослик, ҳудудшунослик, мамлакатшунослик каби ишларнинг олиб борилиши ва бу борадаги фикрларнинг ранг баранглиги тарихий ўлкашуносликнинг ривожига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда тарихий ёдгорликларни, моддий ва маънавий меросни ҳимоя қилиш ҳамда ўлкашунослик, тарихшунослик ва манбашунослик соҳасидаги илмий тадқиқотлардан самаралироқ фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ва бу соҳаларда изчил ислоҳотлар олиб бориш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.


Жаҳонда турли тарихий даврларда Марказий Осиёнинг тарихий-маданий минтақаларини ўлкашунослик йўналишида тадқиқ этиш, ХХ аср бошларидаги илмий жамиятлар фаолиятини очиб бериш ҳамда ўлканинг Россия империяси томонидан босиб олиниш жараёнларини янгича ёндашувлар асосида ёритиш борасида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Айниқса сўнгги йилларда юрт тарихи ва маданияти билан қизиққан ўлкашунослар томонидан тўпланган қимматли тўпланмаларни аниқлаш, тарихий ўлкашунослик билимларининг ривожланиш жараёнини очиб бериш, археологик ёдгорликларнинг ёшини аниқлаш, ёзма манбалардаги тарихий топонимларнинг этимологик ҳусусиятларини очиб бериш долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.


Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда ўлка тарихини чуқурроқ ўрганиш имкони вужудга келди. Янги музейларни ташкил этиш, халқаро талабларга мос кўргазмаларни яратиш ва уларда смарт технологияларни қўллаш, археологик тадқиқотларни ташкил этиш орқали тарихий ўлкашунослик йўналиши янги сифат босқичига кўтарила бошлади. Бу борада ҳукумат томонидан 2017-2027 йилларда Республика миқёсидаги, жумладан Бухоро музейи фаолиятини такомиллаштириш ва янги музейларни ташкил этиш, қадимий шаҳарларга саёҳат доирасида ички туризмни ривожлантириш ҳамда ўлканинг тарихий ёдгорликларини асраш вазифалари кун тартибига қўйилди. Музейларни бойитган шахсий архив жамланмаларидаги қимматли ашёлар, картографик, топографик ва этнографик материалларни ўрганиш мавзу долзарблигини ташкил қилади.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Болтаев, А. (2021). Аъзам Болтаев XX АСРНИНГ 20 – 80-ЙИЛЛАРИ БУХОРОДА ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ. Центр Научных Публикаций (buxdu.Uz), 6(6). извлечено от http://journal.buxdu.uz/index.php/journals_buxdu/article/view/3570
Раздел
Статьи buxdu.uz

Библиографические ссылки

Болтаев А.Ҳ. Бухоро ўлкашунослик музейининг шаклланиши ва

дастлабки фаолияти // Ўзбекистон Миллий университети хабарлари. –

Тошкент. 2017. №5. 33-36-бетлар. (07.00.00. № 22)

Болтаев А.Ҳ. Бухородаги биринчи музей // Мозийдан садо. –

Тошкент. 2017. №3. 10-11-бетлар. (07.00.00. № 3)

Болтаев А.Ҳ. Бухоро ўлкашунослик музейининг ташкил топиш

тарихидан // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Самарқанд. 2017. № 4. 29-31-

бетлар. (07.00.00. № 17)

Болтаев А.Ҳ. Бухоро ўлкашунослиги тарихини ўрганишда

С.Н.Юренев ёзишмаларининг ўрни // Ўзбекистон Миллий университети

хабарлари. – Тошкент. 2018. № 1. 5-9-бетлар. (07.00.00. № 22)

Болтаев А.Ҳ. Ўлкашунос олим // Мозийдан садо. – Тошкент. 2018.

№1. 46-48-бетлар. (07.00.00. № 3)

Болтаев А.Ҳ. Мусо Саиджоновнинг маҳаллий ўлкашуносликка

қўшган ҳиссаси // Имом ал-Бухорий сабоқлари. – Самарқанд. 2018. №4. 12-

-бетлар. (07.00.00. №17)

Болтаев А.Х. Исследование С.Н. Юренева в мечети Калян // Вестник археологии, антропологии и этнографии. – Тюмень, 2019. №1 (44) – С.

-53. (07.00.00. № 6)

Boltayev А.H. Buxorodagi birinchi ilmiy jamiyat // “3 Uluslararasi

sosyal bilimler kongresi”. – Ankara, 2018. – В. 49.

Boltayev А.Kh. Country study scientist S.N. Yurenev’s researchs on

Mosque Kalon of Bukhara city // International scientific and practical conference

“Innovative ideas of modern youth in science and education”. – USA, February 26-

, 2019. – P.155-158.

Болтаев А.Ҳ. Ўқувчиларни тарбиялашда ўлкашунослик

тўгаракларининг ўрни (кеча ва бугун) // International scientific conference

“Сontinual education in stable development: problems and solutions”. – Чирчиқ,

йил 21-24 май. 175-176-бетлар.

Болтаев А.X. Бухарские коллекционеры // Россия – Узбекистан.

Международные образовательные и социально-культурные технологии:

векторы развития. Сборник материалов международной научной

конференции. – Челябинск: ЧГИК. 2019. – С. 142-144.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

1 2 3 > >>