ОСКАР УАЙЛЬДНИНГ “ДОРИАН ГРЕЙ СУРАТИ” (“THE PICTURE OF DORIAN GRAY”) АСАРИДА ЭСТЕТИК ОҚИМ ТАМОЙИЛЛАРИ ИНЪИКОСИ
##plugins.themes.bootstrap3.article.main##
Аннотация
Оскар Уайльд (1854-1900) Англиянинг (аниқроғи Ирландиянинг) кўзга кўринган адибларидан бири, инглиз эстетизм оқимининг илк намояндаси ва раҳнамоси ҳисобланади. Инглиз ёзувчиси ва адабиётшуноси Ричард Олдингтон Оскар Уайльднинг эстетизм руҳида ёзилган шеърлари ва насрий асарлари ҳамда шу адабий оқимни тарғиб қилиш учун ўқиган маърузалари
ҳақида сўз юритаётиб, унинг “Дориан Грей сурати” романини алоҳида эслатиб ўтади. [ 1, б.12-31] Инглиз драматурги Бернард Шоу Оскар Уайльднинг нотиқлик санъатига, гапдонлигига, ҳамсуҳбатини ўзига жалб қилиш маҳоратига жуда юқори баҳо берган эди. Ўзи сўз устаси бўлган Шоу Оскар Уайльдни эслаб: “Менга у билан учрашиш ёқарди. У бор бўлган жойда мен сукут сақлашим мумкин эди, чунки у мендан яхшироқ гапирарди.” –деган экан. [6, б.16] Ўзи юксак нотиқлик маданиятига эга бўлган Бернард Шоунинг бу гаплари Оскар Уайльднинг чиндан ҳам ўзига хос нодир сўз устаси бўлганидан дарак беради.